UEFA “Барселона”ни 30 500 евро жаримага тортди

Спорт

image

UEFA Испаниянинг “Барcелона” жамоасини Чемпионлар лигаси доирасида “Славиа Прага”га қарши 2:4 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг, 30 500 евро миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 январь куни бўлиб ўтган учрашувда “Барселона” мухлислари томонидан стадионда машъалалар ёқилгани учун клубга 15 500 евро жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, жамоанинг майдонга чиқиши кечиккани сабаб яна 15 000 евро жарима белгиланган.

Учрашув бошидаги кечикиш “Барселона” бош мураббийи Ханси Флиcкнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ экани таъкидланмоқда. Мутахассис UEFA томонидан огоҳлантирилган ва бу ҳолат қўшимча интизомий чоралар кўрилишига сабаб бўлган.

Маълумот учун, “Барселона” Чемпионлар лигаси умумий босқичи якунига кўра, 16 очко жамғариб, турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади. Ҳозирда каталонияликлар нимчорак финал босқичида “Монако” – ПСЖ ёки “Ньюкасл” – “Қорабоғ“ жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима Чемпионлар лигаси UEFA “Барcелона”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг