Учтепа туманига янги ҳоким ва секторларга янги раҳбарлар тайинланди

Local

image

Тошкент шаҳар Ҳокимлиги Матбуот хизмати Учтепа туманининг тўртта секторига янги раҳбарлар тайинланганини эълон қилди.

Маълум бўлишича, шу пайтгача 35-Тузел сайлов округи депутати, коммунал хужалик ва атроф мухитни мухофаза килиш масалалари буйича доимий раиси вазифасида ишлаб келган Абдуллаев Фарҳод Равшанович Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланган.

Шунингдек, айни пайтга қадар Тошкент вилояти Ангрен шаҳри давлат солиқ инспекцияси бошлиғи бўлиб келган Аширматов Рустам Маҳмуджанович Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасига киришган.

Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган Азимов Жобир Одилович эндиликда Учтепа тумани прокурори ҳисобланади.

2018-2019 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Аҳмедов Сайфулло Негматович Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.


Author

Rate Count

44

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends