Тошкентда ҳовлисида қурол ва наркотик сақлаган эркак қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
12 Октябрь
5338Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ўз яшаш хонадонида гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 1972 йилда туғилган, Учтепа туманида яшовчи шахс хонадонида гиёҳвандлик воситаларини етиштириб, сақлаб келаётгани аниқланган. Унинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, хонадон ертўласида қуритиб қўйилган 85 туп 14 килограмм 365 грамм, омборхонасидан эса 31 та турли хил қоғоз бўлакларига қадоқланган 1 килограмм 480 грамм, жами – 15 килограмм 865 грамм гиёҳвандлик моддалари топилган.
Шунингдек, ҳовлисида 3 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги ҳамда ноқонуний сақланаётган 1 дона пневматик қурол борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўтказилаётган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги доирасида гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатувчи 32 нафар шахс қўлга олинганди. Барча ҳолатлар юзасидан Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
LiveБарчаси