Тошкентда ота 2 млрд сўмга яқин алимент тўлади

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида эркак уч нафар фарзанди вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган 2 миллиард сўмга яқин алиментни тўлаб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, суднинг ижро варақасига асосан қарздор Ш.А.дан ундирувчи Ш.Г  фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандининг таъминоти учун улар 18 ёшга тўлгунига қадар алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бюронинг Учтепа туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Қарздор фарзандларининг таъминоти учун улар вояга етгунига қадар бўлган алимент миқдорини олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган. 

Шундан сўнг, тарафлар томонидан келишув тузилиб, битим суд томонидан тасдиқланган. Унга кўра, қарздор Ш.А. ўзига тегишли бўлган жами 1 миллиард 825 миллион 137 минг сўмга баҳоланган 2 та нотурар жой объектини алимент ҳисобидан ўтказиб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ота алимент учун 16 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берганди. 2024 йилдан 2040 йилгача бўлган давр учун алимент миқдори ҳисобланганда, жами 818 миллион 895 минг 193 сўм миқдорида алимент миқдори вужудга келган. Қарздор ундирувчи фойдасига жами 818 миллион 895 минг 193 сўм эвазига 1 та уй, Spark автотранспорт воситаси ва 2 минг АҚШ доллари миқдорида алимент пулларини тўлаб берган.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Тошкент туманида аёл 3 нафар фарзанди таъминоти учун собиқ эрига 1,7 миллиард сўм алимент тўлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри Учтепа тумани алимент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made