Учқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Дилшод Мирханов Наманган вилоятининг Учқўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, бугун, 14 июнь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилган ва унда депутатлар вилоят ҳокимининг Учқўрғон тумани ҳокими Муҳаммад Абдуҳакимович Ҳайдаровни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқуллаб, Дилшод Абдуллаевич Мирхановни туман ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади. 

Маълумот учун, Дилшод Мирхонов 1985 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассисликлари – қурилиш муҳандиси ва иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини вилоят “Қумак Мадад” уй-жой мулкдорлари ширкатида мутахассис сифатида бошлаган. 2015-2017 йилларда вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси молия ва хўжалик шартнома муносабатлари бўлими бош мутахассиси, 2017-2019 йилларда эса саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар бўлими мутахассиси лавозимларида ишлаган. Бундан ташқари, Наманган вилояти ҳокимлиги коммунал хўжалиги, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ҳудудий филиали раҳбари бўлиб ишлаган. 

Тайинловга қадар вилоят Бош қурилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган ҳоким Учқўрғон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made