Учинчи эвакуация самолёти ўзбекистонликлар билан Тошкентга қўнди

Жамият 3398
image

Бугун, 6 февраль куни Тошкент вақти билан соат 4:40 да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Пекиндан Тошкентга чартер рейси етиб келди.

Самолётда Хитойдан яна бир гуруҳ ўзбекистонликлар эвакуация қилинди. Кема бортида 260 нафарга яқин фуқаро бўлиши режалаштирилган эди.

Бу самолёт йўловчилари ҳам коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларида 14 кун давомида карантин ҳолатида сақланади.

Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилинг: +998 (71) 276-49-66.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўз фуқароларини Хитойдан олиб чиқиб кетиш учун учта чартер рейсни ташкил этди - иккитаси Пекинга (пуллик) ва биттаси Уханга (бепул). Улардан иккитаси 4 ва 5 февраль кунлари Тошкентга қўнди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 3.1
t
×