Уч нафар вояга етмаган шахс 6 ёшли қизни ёқиб юборди. Масалага Президент аралашди
Олам
−
22 Июнь 2019
13924Тожикистонда уч нафар вояга етмаган шахс 6 ёшли қизни ёқиб юборишда гумонланяпти. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 19 июнь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги Сино туманида яшовчи 6 ёшли қиз оғир куйиш жароҳатлари билан 3-сонли шифохонага олиб келинган.
Милиция ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида ушбу мудҳиш воқеани содир этканликда гумонланиб, уч нафар вояга етмаган шахс қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли материаллар тайёрланиб, Душанбе шаҳар прокуратурасига юборилган. Тергов ҳаракатлари давом этяпти.
Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон мудҳиш воқеа юзасидан ўз ташвишини билдириб, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Олимзода Насим Хожага жабрланган қизалоқнинг даволанишини қаттиқ назоратга олишни тайинлаган.
LiveБарчаси