Уч ҳудудда аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди
Жамият
−
23 Июнь 2020 17678 1 дақиқа
Бугун, 23 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 нафарга ошиб, 6535 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) қайд этилган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4520 (+70) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1996 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь