Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Жамият
−
10 Июнь 2020
21469Бугун, 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 нафарга ошиб, 4547 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.
Айни пайтда мамлакатда 3459 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмокда
Ҳозирда мамлакатда 1070 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси