Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Local

image

Бугун, 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 нафарга ошиб, 4547 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.

Айни пайтда мамлакатда 3459 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмокда 

Ҳозирда мамлакатда 1070 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Rate Count

855

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic