У ёлғиз эмас. Путин Байден билан учрашувга кимларни олиб келмоқда?

Олам

image
Ҳашамат ва хавфсизлик: Швейцария Путин ва Байден учрашувига қандай тайёргарлик кўрмоқда? north_east

Ҳашамат ва хавфсизлик: Швейцария Путин ва Байден учрашувига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Хабарингиз бор, бугун, 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия ва АҚШ Президентлари ўртасида юзма-юз учрашув бўлиб ўтади

Америка раҳбари кеча, 15 июнь куни ўзининг жамоаси билан Женевага етиб келди. Байден делегацияси билан “Intercontinental” меҳмонхонасига жойлашган. АҚШ-Россия саммити эса мамлакатнинг энг кўзга кўринган масканларидан бири — Ла Гранж қасрида бўлиб ўтади.

Россия Президенти Владимир Путин бугун, 16 июнь куни Швейцария томон йўлга чиқди. Маълум бўлишича, Россия делегацияси таркибига камида етти нафар юқори лавозимли амалдор кирган

Улар орасида мамлакат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов, Кремлда Украина билан боғлиқ масалаларни назорат қилувчи Президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак ва Россия Президентининг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев бор. Путин ва Байденнинг тор доирадаги музокараларида Россия томонида Вазир Сергей Лавров, АҚШ томонидан Давлат котиби Энтони Блинкен иштирок этади.

CNN хабарига кўра, Байден билан нафақат Давлат котиби Энтони Блинкен, балки Миллий хавфсизлик бўйича Президент маслаҳатчиси Жейк Салливан ва Миллий хавфсизлик кенгаши аъзолари ҳам келган.

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Байден ўртасидаги учрашувга бутун жаҳон ҳамжамияти кўз тикиб турибди, чунки ушбу музокаралар давомида бир қатор глобал масалалар ҳам кун тартибига кўтарилади. Жумладан коронавирус пандемиясига қарши кураш, минтақавий можаролар ҳамда глобал иқлим ўзгариши каби масалалар муҳокама доирасида бўлиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

786

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг