U-20 Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқди

Спорт

image

Бугун, 11 март куни Ўзбекистонда ўтказилаётган футбол бўйича U-20 Осиё чемпионатининг чорак финал ўйинлари ўтказилди.

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоаси чорак финалда Австралия вакиллари билан куч синашди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча дақиқаларда ҳам ҳисоб ўзгармагач, ҳакам жамоаларни пеналтилар сериясига таклиф қилди.

Пеналтилар сериясида мезбонлар 5:4 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқич, шунингдек, жорий йил Индонезия мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.

Осиё Кубоги U-20 | 1/4 финал

Ўзбекистон 1:1 Австралия

Голлар: Абдураҳматов 79ʼ - Попович 77ʼ.

Пеналтилар бўйича - 5:4


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати У-20

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг