У ҳамон ПСЖда: Мбаппенинг ҳафсаласи пир бўлди
Спорт
−
06 Декабрь 2021
5071ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Париж клубидаги келажаги ҳақида гапирди.
“Нима бўлишидан қатъий назар, мен катта клубда ўйнайман. Кўпинча ҳафсалам пир бўлганини сўрашади. Ҳа, бошидан шундай бўлган. Лекин мен учинчи дивизион жамоасида эмасман, тўғрими?” дейди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Килиан 2017 йилдан бери жамоа сафида ўйнайди. У “Монако”дан 180 миллион евро евазига сотиб олинган.
Жорий йилнинг август ойида Мбаппе “Реал”га ўтиши мумкин эди, аммо парижликлар Мадрид клубининг таклифини қабул қилмади. Футболчи агар “қаймоқранглилар” трансферни амалга оширишни яна таклиф қилса, клубини ўзгартиришга тайёр эканини маълум қилган.
Маълумот учун, Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда форвард барча турнирларда 21 та ўйин ўтказган ва 9 та гол уриб, 13 та голли узатмани амалга оширган.