“Реал” учун сўнгги имконият: Мбаппе 215 миллиондан камига сотилмайди

Спорт

image

“Реал” тез орада ПСЖнинг 22 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олишга уриниб кўради. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира Twitter’да хабар берди.

Манбага кўра, “Қироллик клуби” аллақачон Мбаппе учун янги таклиф тайёрламоқда, ПСЖ эса уни 215 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Ўз навбатида “Реал Мадрид” футболчининг ўзи билан шартнома борасида келишувга эришди. Агар у “Қироллик клуби”га ўтса йилига 35 миллион евро маош олади.

Аввалроқ, “Реал” раҳбарияти агар трансфер 29 августгача ёпилмаса, музокаралардан воз кечиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кеча, 29 август куни Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 4-турида “Реймс” билан уй учрашувида дубль қайд этди. Шу куни Лионель Месси ПСЖ сафида дебют учрашувини ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг