Twitter’нинг Х белгиси устидан тергов бошланади
Олам
−
31 Июль 2023
7777Twitter’нинг Сан-Францискодаги офис бинонинг юқори қисмига ўрнатган компания логотипи Х белгисини жуда ёрқин қилиб ўрнатган. Шаҳар расмийлари ва бинога яқин жойда яшовчи одамлар эса бу дисплейдан норози. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
28 июль куни компания ўзининг Market Street штаб-квартирасининг томида Х логотипини ўрнатди. Бу интрузив чироқлар қўшниларни безовта қилгани туфайли улар компания устидан шикоят қилди. Унга асосан Сан-Франциско биноларни текшириш бўлими терговни бошлашини билдирган.
"Мен буни чақмоқ деб ўйладим ва жуда саросимага тушдим. Деразамга яқин бордим, атрофга қарадим, ҳеч нарса кўрмадим. Кейин бу полиция сиренаси деб ўйладим", деган қарама-қарши уйда яшайдиган Патрисия Уолин.
Сан-Франциско қурилиш инспекторлари буни қурилиш қоидаларининг бузилиши, деб ҳисобламоқда. Улардан бирининг ҳисоботига кўра, компания вакиллари логотипни текширмоқчи бўлган амалдорларга икки марта томга киришга рухсат бермаган. Вакиллардан бири бу белги вақтинчалик эканлигини айтган.
Шаҳардаги ушбу бино 1937 йил 31 июлдаги расмий очилиш маросимидан бери Twitter`нинг офиси сифатида фойдаланиб келинади. Илон Маск 2022 йил октябрь ойида Тwеттер`ни сотиб олганидан сўнг, фирма Сан-Францискода қолишини эълон қилган.
"Гўзал Сан-Франциско, бошқалар сизни тарк этса ҳам, биз доимо сизнинг дўстингиз бўламиз", деган эди Маск ўшанда.
Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ Twitter фойдаланувчиси Жин Хванг компания унинг @Х аккаунтини пул тўламай олиб қўйганидан норози бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь