Тўрт кунлик Янги йилни деб қарийб 200 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Таиландда тўрт кунлик Янги йил байрамлари ортидан 1570 та бахтсиз ҳодиса оқибатида 190 нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда кеча, 2 январь куни “Naewna” газетаси маълум қилди. 

Энг кўп мудҳиш воқеалар мамлакатнинг Канчанабури провинциясида содир бўлган. Пойтахт Бангкокда ҳам ҳалок бўлганлар кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини юмшатиш департаменти бош директори доктор Тҳонгчаи Кеератиҳаттҳаякорн янги йилнинг биринчи кунида 419 та бахтсиз ҳодиса, 422 та жароҳат ва 62 киши ҳалок бўлганини айтган.

Бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаби тезликни ошириш (39,14%), маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш (30,55%) оқибатида юзага келган.

Авварияларнинг аксарияти мототцикллар иштирокида содир бўлган – 86,51%.

Кўпгина бахтсиз ҳодисалар тўғри йўлларда – 85,44%, автомобиль йўлларида – 39,86%, туман ва қишлоқ чорраҳаларида – 33,17% кузатилган.

Уларнинг 10,26 фоизи соат 12.01 дан 01.00 гача юз берган.

Бундан ташқари, энг кўп қурбонлар 20-29 ёш оралиғидаги фуқаролар бўлиб, улар ҳалок бўлганларнинг 17,36 фоизини ташкил этади.

Тўрт кунлик Янги йил байрамларида (2023 йил 29 декабрь - 2024 йил 1 январь) энг кўп жамланган йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган вилоят Канчанабури бўлиб, 57 киши вафот этган, жами жароҳатлар сони 56 кишига етган. Бангкокда эса вафот этганлар сони 13 тага етган.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь Украина пойтахти Киевда мотам куни эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтсиз ҳодиса Таиланд Аввария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг