Тўрт карра Қозоғистон чемпиони ўз жонига қасд қилди
Спорт
−
27 Июнь 2023
26354Пекин-2008 Олимпиадаси иштирокчиси, оғир атлетика бўйича Қозоғистон Республикасининг тўрт карра чемпиони Владимир Седов ўз жонига қасд қилиб, 35 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Келтирилишича, 35 ёшли оғир атлетикачининг жасади Қоратол туманининг “Дўстиқ” қишлоғида яшаш жойидан топилган. Қариндошларининг кўрсатмаларига кўра, эркак ўз жонига қасд қилган. Ҳозирда Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддасида назарда тутилган ўз жонига қасд қилиш факти бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Владимир Седов 1988 йил 2 март куни Қозоғистоннинг ҳозирги Жетису вилояти Қоратол тумани Уштобе шаҳрида туғилган. Олмаота вилояти оғир атлетика федерацияси мураббийи бўлган, оғир атлетика бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган.
Владимир Седов тўрт карра Қозоғистон чемпиони, 2009 йилда жаҳон чемпиони, 2009 йил ва 2016 йилги Осиё чемпиони унвонларига эга. Ватан олдидаги хизматлари учун “Ҳурмат” ордени билан тақдирланган.
Бироқ 2016 йил ёзида Халқаро оғир атлетика федерацияси 2008 йилги Пекин Олимпиадасида спортчидан олинган иккита допинг-тестнинг салбий натижалари ҳақида хабар берган эди.
2019 йил 4 декабрь куни International Weightlifting Federation (IWF) қозоғистонлик оғир атлетикачи Владимир Седовнинг 2008-2016 йиллардаги барча унвонларини расман бекор қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь