Тўрт ҳудудда яна 24 бемор соғайди – ССВ

Жамият 6212
image

Бугун, 7 июнь куни Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида яна 24 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 1 нафар, коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда соғайганлар Тошкент шаҳрида 1468 нафарга, Бухоро вилоятида 450 нафарга, Навоий вилоятида 114 нафарга ҳамда Самарқанд вилоятида 319 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун кун давомида 86 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 3354 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатда коронавирус аниқланганлар сони 4302 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 931 нафар бемор даволанмоқда.  

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 166
Рейтинг: 3
t
×