“Турон” клуби ёпилди
Спорт
−
24 Март
5956Яйпаннинг “Турон” футбол клуби лойиҳаси ниҳоясига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) матбуот хизмати хабар берди.
“Хусусий клуб ва унинг инвесторларига берилган имтиёзлар муддати ўз якунига етгач, “Турон” клубида молиявий қийинчиликлар бошланди. У 2024 йилни Биринчи лигада 17-18 ёшли футболчилар билан ўтказиб, якунда Шарқ минтақасида 11-ўринни эгаллаганди. Шу йилнинг 19 март куни эса “Турон” лига қатнашчилари сафидан чиқишини расман маълум қилди”, дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, 2017 йил ташкил топган клуб 2019 йилга келиб лига аъзосига айланган ҳамда илк уринишдаёқ “B” Пролига мусобақасининг Шарқий минтақасида ғолиб чиқиб, Пролига йўлланмасини қўлга киритганди. Клуб мос равишда 2020 ва 2022 йилларда Пролигада муваффақиятли иштирок этди ва икки бор Суперлига йўлланмасига эга чиқиб, 2021 ва 2023 йилларда элитада иштирок этди.
LiveБарчаси