Турмуш ўртоғининг автомобилига стикер олиш учун ишончнома шартми?
Жамият
−
08 Апрель 2020 6367 2 дақиқа
Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига биноан 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)ларсиз автомобиль бошқариш тақиқланди.
ДХМдан рухсатнома олиш эса маш-машаларсиз бўлмаяпти. Хусусан эр-хотиннинг биргаликда бошқарадиган автомобилларга стикер олишда муаммолар юзага кеган. Адлия вазирлигига қуйидагича савол келиб тушди:
Турмуш ўртоғим номимдаги автомашинани бошқариб келади. Олдин менинг ишончномам талаб қилинмас эди. Лекин стикер олишда ДХА менинг ишончномам бўлмаганлиги сабабли рад этди. Айтингчи, стикер олишда ишончнома талаб килинадими?
Бу саволга Адлия вазирлиги масъул ходими Ғайбулло Примов жавоб қайтарди.
“Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сон фармонига асосан 2019 йил 1 октябрдан — транспорт воситасини бошқаришда шахсларнингя қин қариндошлари, яъни эр-хотин, ота-она, болалар, ака-ука, опа сингиллар ўртасида ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинганди.
Бу ҳолатда стикер олиш учун никоҳ гувоҳномасини тизимга бириктиришингиз етарли ҳисобланади. Ишончнома шарт эмас. Агар ишончнома оламан десангиз бу бўйича ҳеч қандай тўсиқ йўқ”, дея жавоб қайтарди Ғайбулло Примов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 534 нафарга етди. Уларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025