Турмуш ўртоғимга қарши айбловлар Лукашенконинг шахсий қасоси – Тихановская
Олам
−
12 Март 2021
3477Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская турмуш ўртоғи Сергей Тихановскийга қўйилган айбловларни Президент Александр Лукашенконинг шахсий қасоси деб атади.
"Сергейга қўйилган айбловлар суд эмас, балки қасос. Бу ишни бирлаштирган судьялар, терговчилар ва прокурорларга айтмоқчиман: мен тушунаманки, сиз ўша режим остида ҳеч нарсани ҳал қилмаяпсиз. Аммо ҳозир сизнинг қўлларингиз билан улар беларусларнинг ҳақиқий етакчисига айланган кишидан шахсий қасосларини олмоқда", деган Тихановская ўзининг Telegram каналида эълон қилган баёнотида.
Шунингдек, Тихановская эрининг таслим бўлмаслигини айтган.
"Сергей енгилмайди ва таслим бўлмайди. У беларуслар курашни давом эттиришини билади ва сиёсий ҳукмлар ва таъқиблардан ўтган ҳар бир одам қайта тикланишини тушунади", деган у.
Маълумот ўрнида, блогер Сергей Тихановский Беларусь Жиноят кодексининг тўртта моддаси бўйича: оммавий тартибсизликларни уюштириш, ижтимоий нафратни қўзғатиш, МСК ишига тўсқинлик қилиш ва жамоат тартибини қўпол равишда бузадиган ҳаракатларни уюштиришда айбланмоқда.
Тихановский ўтган йилнинг 29 майида Гродно шаҳрида рафиқаси Светлана Тихановскаянинг президентликка номзод сифатида кўрсатилишини қўллаб-қувватловчи пикетда ҳибсга олинган. Ўшандан бери у ҳибсда қолмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15