Туркманистонга қарши ўйинда Ўзбекистон бош мураббийсиз қатнашадиган бўлди
Спорт
−
14 Июнь 2023
18531Бугун, 14 июнь куни “CAFA Nationʼs Cup” турнирининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши ўйинга бош мураббийсиз майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ахборот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Сречко Катанецнинг соғлиги билан муаммолар юзага келгани сабаб Туркманистонга қарши ўйинда жамоани ёрдамчи мураббий Алеш Чеҳ бошқариб боради.
“Терма жамоа бош мураббийи Катанец соғлиги билан юзага келган муаммолар сабабли “CAFA Nationʼs Cup 2023” турниридаги Туркманистонга қарши учрашувда қатнаша олмайди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Катанец бошчилигидаги учрашувда Ўзбекистон Уммонни 3:0 ҳисобига мағлуб этгани ҳақида хабар берилган эди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси