Туркманистонда озиқ-овқат танқислиги. Аёллар намойишга чиқди

Олам

image

Туркманистон жанубидаги Мaри вилоятида ўнлаб одамлар озиқ-овқат танқислигига қарши митинг ўтказдилар. Намойишни, асосан, аёллар ташкил этди. Улар Мaри вилоятини мамлакатнинг қолган қисми билан боғлайдиган магистрални тўсиб қўйишди.

Намойишчиларнинг бир қисми вилоят маъмурияти биносига борди. У ерда маҳаллий амалдорлардан давлат дўконларида ун, ўсимлик мойи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз сотилишини таъминлашни талаб қилишди.

Шунингдек, намойишчилар давлат дўконларида бир неча ой давомида эҳтиёж учун биринчи галдаги керакли озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар сотилмаганини айтишди. Уларнинг таъкидлашича, баъзи дўконлар 1 ой давомида ёпиқ бўлган.

Бунга жавобан амалдорлар давлат дўконларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда вазиятни яхшилаш чораларини кўришга ваъда беришди. Кейин намойишчиларга икки килограммдан ун тарқатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Намойиш Туркманистон

Баҳолаганлар

1032

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг