Туркманистонда масжидлар ёпилди

Олам 8524
image

Расман коронавирус аниқланмаган Туркманистонда масжид, черков ва бошқа диний муассасалар, савдо марказлари ва йирик бозорлар ёпилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Дин ишлар бўйича кенгаш муассасалар вирусли инфекцияларнинг тарқалишига қарши профилактика ишлари олиб бориш учун ёпилганини маълум қилган. Масжидлар қачон очилиши ҳозирча номаълум.

Масжидлардан ташқари, пойтахт Ашхободда бир ҳафтага кафе ва ресторанлар ҳам ёпилган. Кўп қаватли уйлар кириш қисмига жамоат жойларига бормаслик ҳақида огоҳлантиришлар ёпишитирилган.

Аввалроқ, Туркманистонда расман коронавирус аниқланмаган бўлса ҳам ниқоб тақиш мажбурий қилиб қўйилганди.

Яқинда мамлакатда бўлган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти миссияси Туркманистонда коронавирус бор деб ишонч билан айта олмади. Аммо мамлакат ҳудди коронавирус бордек чораларни кўриши кераклигини қайд этди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 296
Рейтинг: 2.9
t
×