Коронавирус аниқланмаган Туркманистонда ниқоб тақиш мажбурий қилиб қўйилди

Олам 8402
image

Бугун, 13 июль куни Туркманистонда тиббий ниқоб тақиш мажбурий қилиб қўйилди. Пойтахт Ашхободда йирик “Барқарор” савдо-кўнгилочар мажмуаси ва “Толкучка” бозори ёпилди. Бу ҳақда "Turkmen.news" хабар берди.

Ашхободда полиция автомобилларда баланд овоз билан уйдан ниқоб тақиб, чиқиш ҳақида огоҳлантириб туриши белгиланган. Йўлларда автомобиллар тўхтатилиб, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ниқоби борлигини текшириш бошланган. Агар ниқоб бўлмаса, ўша ернинг ўзида полиция ходимларидан 1 манатга сотиб олишга мажбурланади.

Туркманбошида эса шаҳарга кириб келаётганларга ниқоблар текинга тарқатилмоқда. Асосийси ҳар бир ҳайдовчида ниқоб бўлиши.

Манбаларнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги дорихоналарнинг кўпчилигида антисептик воситалари камёб маҳсулотга айланган, бундай маҳсулотлар бор дорихоналарда эса уларнинг нархи ошган.

Тиббий ниқобни ҳеч қаердан топиб бўлмай қолган. Шунинг учун, тикувчилар энди ниқоб тикишга ўтган. Аммо уларнинг нархи талаб ва сифатдан келб чиқиб, 3-15 манат атрофида белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Туркманистонда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти миссияси коронавирус билан боғлиқ вазиятни баҳолаш учун иш олиб боряпти. Бугунгача коронавирусга чалинганлар ҳақида ҳеч бир маъулумот берилмаган. Коронавирус каби аломатлар билан вафот этган барча беморларга зотилжам ташхиси қўйиляпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 295
Рейтинг: 2.9
t
×