Туркманистонда хорижга ишга чиқишда пул талаб қилинмоқда
Олам
−
04 Октябрь 2019
4080Кўплаб одамлар Туркманистонни тарк этишга уринмоқда, уларнинг катта қисми меҳнат миграцияси бўйича кетаётганлардир. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" хабар бермоқда.
Ҳозир мамлакатдаги Миграция хизмати ходимлари бирон-бир одамни мамлакатдан чиқариб юбормаслик учун ҳар қандай баҳонани излайди. Самолётда учишга рухсат берилмаганларнинг аксарияти "қора рўйхат" га киритилмаган. Шундай қилиб, саёҳатчилардан пора олинади.
Туркманистонни муаммосиз тарк этишни истаган одамлар, айниқса сабабларини изоҳламай қолдирилган одамлар, воситачи қидирмоқда. Паспорт назорати орқали бир кишини ўтиши учун унга 2 минг 300 AҚШ доллари ёки 40 минг манат миқдорида пул ўтказилади.
Пул ўтказмаси юборган миграция хизматининг ходими воситачига иш сменасининг вақти ва у жойлашган жойи маълумотларини беради. Пулни берган киши белгиланган вақтда парвоз учун чиптани сотиб олиши ва текширувдан кейин учиши мумкин.
Маълумот учун, Туркманистонда 5 миллион 850 минггдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Ҳозирда мамлакатда кузатилаётган иқтисодий муаммолар сабаб, фуқаролар хориж давлатларига меҳнат мигрантлари сифатида кетишга мажбур бўлмоқда.
LiveБарчаси