Туркманистон ва Хитой ЕОИИга нефть маҳсулотлари етказиб берувчига айланиши мумкин

Олам

image

Туркманистон ва Хитойнинг нефтни қайта ишлаш заводлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудига нефть маҳсулотларини етказиб берувчига айланиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев бугун, 4 октябрь куни оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда маълум қилди. 

“Умуман олганда, ЕОИИ ҳудудига нефть маҳсулотларини олиб кириш билан боғлиқ маълум қоидалар мавжуд. Бизнинг ҳудудимизга нефть маҳсулотларини етказиб берувчи заводлар Евроосиё иқтисодий комиссияси талабларига мувофиқ сертификатланган бўлиши керак”, дейди у. 

Унинг сўзларига кўра, айрим заводлар тегишли сертификатларни олиш ниятини билдирган.  

“ЕОИИ ҳудудига нефть маҳсулотларини етказиб берувчи потенциал давлатлар қаторида Туркманистон ва Хитой Халқ Республикасининг нефтни қайта ишлаш заводларини кўрмоқдамиз. Бу жараён иш тартибида давом этмоқда”, дея тушунтирди вазир Қозоғистон Россияга нефть маҳсулотлари импортининг муқобил манбаларини кўриб чиқяптими, деган саволга жавоб бериб.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев ушбу брифингда Қозоғистон 2023 йил октябрь ойидан бошлаб Россия газини Ўзбекистонга транзит қилишни режалаштираётганини айтган эди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон ўтган йил 11 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши онлайн саммитида Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олган эди.

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

ЕОИИ Нефть

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made