Расман: Қозоғистон октябрь ойи охиригача Россия газини Ўзбекистонга ташишни бошлайди
Олам
−
04 Октябрь 2023
7832Қозоғистон 2023 йил октябрь ойидан бошлаб Россия газини Ўзбекистонга транзит қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев брифингда маълум қилди.
"Айни пайтда Қозоғистон ҳудудида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Улар қурилиш ишлари, газни ҳисобга олиш учун алоҳида чизиқ ажратиш билан боғлиқ. Ўйлайманки, яқин кунларда ушбу ишлар якунига етгач, биз транзит бошланганини эълон қилишимиз мумкин", дейди у.
2023 йил 16 июнь куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида “Газпром” Ўзбекистонга газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Газ экспортининг режалаштирилган бошланиш санаси 2023 йилнинг тўртинчи чораги эди. Газпром ўша пайтда этказиб бериш ҳажмига аниқлик киритмаган. Ўша куни “Газпром” “ҚазақГаз” билан газни Қозоғистон орқали Ўзбекистонга ташиш бўйича шартнома имзоланганини эълон қилди. Россия компанияси ҳам, Қозоғистон Энергетика вазирлиги ҳам яна келишув шартларини ошкор қилмади.
Ноябр ойида Владимир Путин ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон билан “учлик газ иттифоқи”ни яратиш масаласини муҳокама қилди. Қозоғистон Президенти бу масала қўшимча келишувлар ва ҳатто музокаралар талаб қилинишини айтди. Кейин “Reuters” агентлиги Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудовга таяниб, Россия билан газ шартномаси тузилган бўлса ҳам, бу иттифоқ дегани эмас, деб ёзди. Кейинроқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков газ иттифоқи ҳақидаги муҳокамаларда ҳеч ким сиёсий шартлар эвазига газ ҳақида гапирмаётганини айтиб чиқди.
Ҳозирда Россия Қозоғистондан нефтни Каспий қувурлари консорсиуми инфратузилмаси орқали транзит қилмоқда. 2022 йил июль ойида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев нефтни Россияни четлаб ўтиб, шу жумладан денгиз орқали етказиб беришнинг янги йўлларини ўрнатишни буюрган эди. Тўқаев Хитой, Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия, Туркия ва Европа давлатлари орқали Россия ҳудудига кирмасдан ўтадиган Транскаспий йўналишини устувор йўналиш деб атади.