Туркманистон Ўзбекистонга бермоқчи бўлган бепул газ етиб келди (видео)
Жамият
−
20 Февраль 2023
16125Аввалроқ Туркманистон Ўзбекистонга дўстона ва биродарликни қўллаб-қувватлаш мақсадида бепул суюлтирилган газ бериши ва бу бўйича Президент Сердар Бердимуҳамедов фармон имзолагани маълум қилинган эди. Кеча, 19 февраль куни бепул суюлтирилган газ ортилган вагонлар Туркманистондан Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, дўстлик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида юборилган 2 минг тонна газ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти аҳолисига тарқатиляпти.
Эслатиб ўтамиз,Туркманистоннинг “Галкиниш” конида жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган аномал совуқнинг энг юқори чўққисида, паст сифатли қуритиш датчиклари ишламай қолиши оқибатида авария содир бўлган эди. Шу боис 12 январь куни Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўхтатган эди. Бунинг ортидан “Туркмангаз”нинг олти нафар мансабдори ҳибсга олинганди.
Шундан сўнг, 21 январдан бошлаб, Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини тиклаб, 4,8 млн куб метр газ етказиб берган эди.
LiveБарчаси