Туркманистон Ўзбекистонга бепул газ беради

Жамият

image

Туркманистон Ўзбекистонга дўстона ва биродарликни қўллаб-қувватлаш мақсадида бепул суюлтирилган газ беради. Бу ҳақда Туркманистон президентининг фармони имзоланди.

Фармонда қайд этилишича, “Туркмангаз” давлат концерни тегишли ҳажмдаги суюлтирилган газни Ўзбекистонга ўтказиш топширилган. Хабарда айнан қанча ҳажмда газ ўтказилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон жорий йилнинг 12 январидан бошлаб Ўзбекистонга газ экспортини тўхтатиб қўйган эди. Орадан салкам икки ҳафта ўтиб, 21 январдан қайта газ экспорти тикланди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг