Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини тиклади

Жамият

image

Туркманистон аста-секин Ўзбекистонга газ экспортини тикламоқда. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АЖ матбуот котиби Толибжон Раҳматов QALAMPIR.UZ’ga маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 январидан бошлаб, Туркманистон Ўзбекистонга 4,8 млн куб метр газ етказиб берган. Бугунги кунда бу кўрсаткич 12,6 млн куб метрга етган.

“Аста-секин кунлик етказиб бериш ҳажми 16 миллион кубометргача ошади”, дейди Толибжон Раҳматов.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон совуқ туфайли юзага келган техник сабабларга кўра, жорий йилнинг 12 январидан Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўхтатган эди.

Турли манбалардан олинган маълумотларга кўра, газ таъминотини тўхтатилишига “Галкиниш” газ конденсати конининг дала ичидаги алоқаларида гидрат ҳосил бўлиши сабаб бўлган. Мутахассисларга кўра, бу қаттиқ совуқда содир бўлади ва форс-мажор ҳолати дея изоҳланади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг