Туркманистон Россия вакцинасига қизиқмоқда. Мамлакатда расман коронавирус йўқ

Олам

image

Туркманистон янги коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини сотиб олишга қизиқишини билдирган. Бу ҳақда кеча, 25 декабрь куни Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Александра Дронованинг Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бердинияз Мятиев бошчилигидаги Туркманистон делегацияси билан учрашувидан сўнг маълум қилинди.

“Учрашувда томонлар янги коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини, хусусан, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фахрий академиги Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинаси билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар”, дейилади хабарда.

Музокаралар якунида томонлар оғир эпидемиологик вазиятга қарамай, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик ривожланиб бораётганини таъкидлаган. COVID-19 пандемияси бошланганидан буён ҳам вазирлар, ҳам экспертлар даражасида видеоконференциялар ташкил этилиб, аҳоли соғлиғини сақлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилгани алоҳида эътироф этилган.

Маълумот учун, дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалганидан бери Туркманистонда ушбу касаллик расман қайд этилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг декабрь ойи бошида Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Россияга “Спутник V” русумидаги 100 доза вакцинани Тошкентга шахсан етказиб берди ва Ўзбекистонга топширди.

Кейинчалик Россияга кетаётган ўзбекистонликлар “Спутник V” билан эмланиши маълум бўлди.

Шунингдек, “Bloomberg” нашри Ўзбекистон “Спутник V” вакцинасига 70 млн доза буюртма бергани ҳақида хабар тарқатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон вакцина “Спутник V”

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг