Туркманистон коронавирусга қарши курашнинг мутлақо янги йўлини топди
Жамият
−
31 Март 2020
79648Туркманистон ҳукумати пандемия билан боғлиқ маълумотларни яшириш учун “коронавирус” сўзини ишлатишни тақиқлади ва кундалик истеъмолдан чиқариб ташлади. Бу ҳақда Reporters Without Borders ташкилоти маълум қилди.
Маълумотларга кўра, мамлакатда ОАВга эълонларда “коронавирус” сўзини ишлатиш тақиқланган. Сўз шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактаб, шифохона ва ишхоналарга юбораётган йўриқномалардан ҳам чиқариб ташланган.
Шу билан бирга, кўчада ниқоб тақиб юрган ва пандемия ҳақида гапирганлар ички ишлар ходимлари томонидан ҳибсга олиниши мумкин.
Аввалроқ, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат йиғилиши вақтида коронавирусга қарши халқ табобатини қўллаш кераклиги ҳақида гапирганди. Хусусан, у исириқдан фойдаланиш самарали эканини таъкидлаганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркманистонда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмаган. Дунёда эса ушбу вирусга чалинганлар сони 800 мингдан ошиб кетди. Қурбонлар 30 мингдан ортиқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь