Туркиянинг сохта паспорти ва “права”сини сотганлар ушланди

3-саҳифа

image

Фарғонада ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки хорижий давлат фуқаролиги паспортларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тезкор тадбир давомида Марғилон шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 1990, 1997, 1999 ва 2003 йилларда туғилган 4 нафар таниши билан тил бириктириб, қалбаки Туркия Республикаси фуқаролиги паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномасини мижозга 4 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Улардан жами 11 та мобиль телефон ва 2 та ноутбук ашёвий далил сифатида олинган.

Билдирилишича, ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки валюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг