Туркиялик шерикларимиз билан доим ҳамфикр бўлолмаймиз – Путин
Олам
−
06 Март 2020
8456Аввалроқ, Россия ва Туркия суриянинг Идлиб вилоятида вазиятни барқарорлаштириш учун келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокарадан сўнг Суриядаги вазият масаласида Туркия билан доим ҳам ҳамфикр бўла олмаслигини билдирди.
“Биз Сурияда юз бераётган воқеаларни баҳолашда туркиялик шерикларимиз билан доим ҳамфикр бўлолмаймиз. Аммо ҳар сафар аҳвол кескинлашганда эришилган юқори даражадаги икки томонлама алоқалар сабабли мавжуд қарама-қаршиликка муқобил ечим топа оламиз”, деган Путин музокаралар якунида.
Шунингдек, Путин расмий Анқара билан муносабатларни қадрлашини айтиб ўтган ҳамда Эрдўғанга Москвага келгани учун миннатдорлик билдирган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь