Идлибда сулҳ кучга кирди. Путин ва Эрдўған нимага келишиб олди?

Олам 3770
image

Бугун, 6 март куни Суриянинг Идлиб вилоятида ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирди. Бунга Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған музокаралари натижасида эришилди.

Учрашувдан сўнг имзоланган меморандумга кўра, Сурия шимолидаги М4 трассасида 12 километрлик хавфсиз коридор яратилади. 15 мартдан эса Россия ва Туркия унинг атрофида патруль назоратини олиб боради.

Ярашув бошланиши билан Идлибда барча тўқнашув нуқталарида ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши кутиляпти.

Путин эришилган келишув Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш учун яхши асос бўлишини таъкидлаб ўтди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг қўшимча қилишича, Россия ва Туркия Идлибда БМТ Хавсизлик Кенгаши томонидан террорчилик ташкилоти деб эътироф этилган барча гуруҳларни йўқ қилишга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 март куни Москвада Путин ва Эрдўған ўртасида музокара бўлиб ўтди. Икки Президентнинг яккама-якка мулоқоти 3 соат, делегация билан биргаликдаги музокаралар билан деярли 6 соат давом этди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 154
Рейтинг: 2.9
t
×