6 март соат 00:01 дан Идлибда ўт очиш тўхтатилади – Эрдўған
Олам
−
06 Март 2020
87826 март соат 00:01 дан бошлаб Идлибда тинчлик сулҳи кучга кириб, ўқ отиш тўхтатилади. Бу ҳақда бугун, 5 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларидан кейин маълум қилинди.
Путин ва Эрдўған бугун Москвадаги Кремль саройида учрашдилар. 2 соат 40 дақиқа давом этган яккама-якка учрашувлардан кейин яна уч соат кенгайтирилган доирадаги учрашув бўлиб ўтди. Жами олти соатлик учрашувлардан кейин икки давлат раҳбарлари ОАВга баёнот бердилар.
Эрдўған сўзи аввалида Россияга таклиф этгани учун Владимир Путинга миннатдорлик билдириб, рус ва турк халқларининг тарихий илдизи чуқур эканига ишора қилди. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар 5 асрлик тарихга эга эканини қайд этиб, бу йил дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 100 йил тўлаётганини алоҳида таъкидлади.
Баёнот чоғида Туркия раҳбари “Суриянинг Идлиб шаҳрида сулҳ бугун кечқурун, 00:01дан кучга киради”, деди.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Идлиб деэскалация зонаси ҳолатини ўзгартириши керак.
"Туркия ушбу мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий бирлигига асосланган ҳолда Суриядаги инқирозга эчим топилгунча, ташаббусларни, шу жумладан Сочи келишувларини амалга оширишда давом этади", дейди Президент Эрдўған.
Туркия раҳбари Идлиб шартномасини бузганлик учун барча жавобгарлик Башар Асад тарафдорлари зиммасида эканлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Асад тарафдорларининг тажовузкор ҳаракатлари минтақадаги вазиятни издан чиқарган.
“Шубҳасиз, Асад режимининг асосий мақсади Идлиб аҳолисининг омон қолиши ва шу билан Туркияга янги миграция босимининг тўлқинини шакллантиришдир”, дейди Эрдўған.
Президентнинг таъкидлашича, Туркия Идлиб деэскалация зонасида Башар Асад режими тарафдорларининг тажовузкор ҳаракатларининг олдини олиш учун фаол чоралар кўрмоқда.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркия ва Россия имкон қадар қисқа вақт ичида сулҳга амал қилади ва шундан кейин томонлар келишган ҳолда бошқа қарорлар қабул қилади.
“Туркия Башар Асад тарафдорларининг ҳар қандай ҳужумларига жавобан кучли зарба бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, дейди Эрдўған.
Туркия раҳбари Сурия муаммосини ҳал этишда Россия билан алоқаларини юқори баҳолади.
"Туркия ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик руҳи Суриядаги можарони тўхтатиш бўйича халқаро ҳаракатларга мисли кўрилмаган ҳисса қўшди", дейди Эрдўған.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь