Туркияга ғайриоддий усулда олтин олиб киришга уринган ўзбекистонлик аёллар ушланди (видео)
Олам
−
08 Октябрь
20448Туркиянинг Измир шаҳри аэропортида ўтказилган операцияда Ўзбекистон фуқароси бўлган 6 нафар аёл ва уларни кутиб олиш учун келган шахсларнинг ёнидан 166 дона олтин қуймалари ва 18 та ўйин консоли топилган. Қонунбузарлик билан боғлиқ 7 киши ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Airline Haber“ хабар берди.
Қайд этилишича, 2 октябрь куни Измир полициясининг Қонунбузарликлар билан кураш бўлими ходимлари разведка маълумотлари асосида ўтказган суриштирувда Дубайдан Измир аэропортига учиб келган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний йўллар билан олтин олиб киришга ҳаракат қилгани аниқланган. Операцияда аэропортга келган гумонланувчи аёл йўловчилар ва уларни кутиб олган иккита автомобиль аэропортдан чиқишда полиция томонидан тўхтатилган. Дастлабки тинтувда ҳар бири 110 грамм оғирликдаги 82 дона олтин қуймаси, 18 та ўйин консоли ва 3 та смартфон олиб қўйилган.
Суд қарори асосида ўтказилган ички тана текширувларида эса аёл йўловчилар жинсий аъзоларида яширилган ҳар бири 110 грамм оғирликдаги яна 84 дона олтин қуймаси топилган. Жарроҳлик йўли билан чиқарилган бу олтинлар билан биргаликда жами 166 дона олтин қуймаси олиб қўйилган.
Олтинларнинг умумий оғирлиги 18,5 килограмм бўлиб, бозор қиймати тахминан 55 миллион лира (тахминан 20,5 млрд сўм) экани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида 1,5 млрд сўмлик соатни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь