Туркиядан бошқалар тан олмаган давлат ТДТга кузатувчи бўлиб қўшилди
Олам
−
11 Ноябрь 2022
13692Шимолий Кипр Турк Республикаси (Ўзбекистон томонидан тан олинмаган) Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)да кузатувчи давлат мақомини олди. Бу ҳақдаги қарор ТДТ давлат ва ҳукумат раҳбарларининг Самарқандда бўлиб ўтган IX саммитида қабул қилинди.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бугун, 11 ноябрь куни Twitter’да ёзди.
Вазир, Анқаранинг Шимолий Кипр Турк Республикасини қўллаб-қувватлашни давом эттиришда қатъийлигини таъкидлаган.
Шимолий Кипр Турк Республикаси фақат Туркия томонидан тан олинган давлат ва унинг иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий ёрдамига жуда боғлиқ. Туркия Шимолий Кипр кўмагида ўз қўшинлари контингентини Шимолий Кипрга жойлаштирмоқда. Кипр Республикаси ва БМТ уни босқинчи куч деб ҳисоблайди. Республика Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига кузатувчи сифатида аъзо.
Шимолий Кипр Турк Республикаси аҳолиси тахминан 294 906 киши бўлиб, 3355 км² майдонда яшайди. Аҳолининг катта қисмини этник турклар ташкил этади. Уларнинг анклавларида қолган кипр юнонлари ва ливанлик маронитлар ҳам яшайди. Шимолий Кипр Республикаси пойтахти Кипр Республикаси ва Шимолий Кипр Республикаси ўртасида бўлинган Лефкоса (Никосия) шаҳри.
Шимолий Кипр Турк Республикаси Кипрнинг қолган қисмидан буфер зона билан ажратилган. Оролни икки секторга ажратувчи чизиқ Кипрдаги БМТ тинчликпарвар кучлари контингенти томонидан қўриқланади.
LiveБарчаси