Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 3 381 нафарга етди

Олам

image

Кеча, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида рўй берган зилзила қурбонлари сони 3 381 нафарга етди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) хабар берди.

Қайд этилишича, ер силкиниши оқибатида мамлакатда 20 426 киши жабрланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида ва Суриянинг бир қанча вилоятида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Кейинроқ Туркияда яна 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Қўшни Сурияда эса ҳалок бўлганлар сони 1444 нафарни ташкил этиб, 3530 киши яраланган эди.

Бунинг ортидан Президент Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда 7 кунлик миллий мотам бўлиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг