Туркиядаги футбол ўйинида Россия ва Қозоғистон жамоалари муштлашди (видео)
Спорт
−
24 Январь
17861Туркиянинг Белек шаҳридаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги ўртоқлик ўйини чоғида Қўстанайнинг “Тобол” ва Россиянинг “Челябинск” клублари ўртасида муштлашув бўлди. Бу ҳақда Sports.kz хабар берди.
Манбага кўра, 2-бўлимда Қозоғистон жамоаси футболчиси Ислом Чесноков тўп учун курашган челябинсклик футболчи билан жанжаллашиб қолди. Оқибатда ўйинчилар ўртасида жанжал келиб чиққан. Учрашув ҳаками эса икки футболчини ҳам майдондан четлатган.
Захира ўриндиғига ўтаётганда “Челябинск” жамоаси футболчиси Чесноковнинг томоғидан ушлаган, бу эса футболчилар ўртасида муштлашувга сабаб бўлган, бироқ бироз ўтиб футболчилар тинчланди, шундан сўнг ўйин давом эттирилди.
Қайд этиш жоиз, учрашув Россия клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
LiveБарчаси