Туркияда яна йирик ёнғин юз берди (видео)
Олам
−
17 Июль 2023
4697Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги Белен туманида катта ўрмон ёнғини содир бўлди. Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.
Ёнғин тоғли ҳудудда юз берган. Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар, ўт ўчириш машиналари ва вертолёт жўнатилган.
Республика Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмаклининг сўзларига кўра, ёнғинни ўчиришга 9 та самолёт, 21 та вертолёт, 59 та ер усти техникаси ва 375 киши жалб қилинган.
“Ўчириш ҳаво ва ердан узилишларсиз амалга оширилмоқда”, дейди у.
Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирда Туркияда иссиқ ҳаво ҳукмрон, баъзи жойларда ҳаво ҳарорати 45 даражадан ошган. Ушбу ҳолат мамлакатда кўплаб ўрмон ёнғинларини келтириб чиқармоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркиянинг Муғла вилоятидаги Миляс-Бодрум аэропорти яқинидаги Акёл ва Кемиклер қишлоқлари орасидаги ўрмонда йирик ёнғин юз берганди.
LiveБарчаси