Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Ўзбекистондан Туркиянинг Баликесир шаҳрига борган Дилафрўз Чўлиева изсиз ғойиб бўлгач, яқинлари томонидан қидирувга берилгани айтилганди. Туркиянинг Баликесир вилоятида бўш майдондан топилган жасад 21 январдан буён қидирувда бўлган 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дилафрўз Чўлиевага тегишли экани аниқланди. Бу ҳақда “HaberTürk” нашри ёзди

Маълум қилинишича, Ҳавран туман Жандарма қўмондонлигига Баликесир шаҳрининг Ҳавран туманига қарашли Чамдиби маҳалласида бўш ер майдонидан аёл кишининг жасади топилгани ҳақида маълумот келиб тушган. 

Ҳодиса жойида олиб борилган текширувлар натижасида жасад 21 январдан буён Бурҳание туман Эмният бошқармаси томонидан “бедарак йўқолган шахс” сифатида қидирувда бўлган 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дилафрўз Чўлиевага тегишли экани маълум бўлган. 

Марҳуманинг жасади суд-тиббий экспертиза ўтказиш учун Бурса Суд-тиббиёт муассасасига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чўлиеванинг севгилиси экани айтилган 44 ёшли И.И., шунингдек, унинг танишлари – Б.Н. (40 ёш), Б.У. (40 ёш) ва М.К. (22 ёш) қўлга олинганди. Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги сўроқ жараёнларидан сўнг судга чақарилган И.И. ҳибсга олиниб, қолган уч нафар гумондор суд жараёни давомида қамоққа олинмасдан, шартли равишда қўйиб юборилган.

Тахминан бир ойдан буён онасидан дарак ололмаган ўғли Шоҳрух Тўрақулов онасининг қандли диабет болан оғриганини айтган.

“Онам қандли диабет ҳасталиги билан касалланган. Дори-дармонларини вақтида қабул қилмаса, соғлиғида жиддий муаммолар юзага келади. Унинг ҳаётидан хавотирдаман. Илтимос, уни топишга ёрдам беринг”, деган эди Шоҳрух Тўрақулов.

Маълумот ўрнида, 46 ёшли Дилафрўз Чўлиева ишлаш учун Туркияга бориб, Баликесирнинг Бурҳония тумани яшаган. У ерда кекса ва бемор кишига қараган. Аёл жорий йилнинг 21 январь куни бозорга чиқиш учун рухсат олган ва тўсатдан ғойиб бўлган. 

Чўлиевадан хабар ололмаган яқинлари унинг бедарак йўқолганлиги ҳақида ариза берган ва воқеа юзасидан Ўзбекистон элчихонаси ҳамда консуллиги хабардор қилинган. 23 январь куни иш берувчилари ҳам Дилафрўз Чўлиевани қидириб, полицияга хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳри Шишли туманида чиқинди йиғувчи томонидан ахлат контейнеридан ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг жасади топилганди. Кейинроқ мазкур иш доирасида у ўлдирилган Умрониядаги уйда яна бир ўзбекистонлик аёл – Сайёра Эргашалиева ҳам бўлаклаб ўлдирилгани аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Баликесир Дилафруз Чўлиева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг