Туркияда яна 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида 7,4 (баъзи манбаларда 7,9) магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Шундан сўнг яна кўплаб зилзилалар кузатилди, уларнинг энг кучлиси 6,6 балга тенг бўлган. Тошкент вақти билан 14:15 да Туркия жанубидаги Қаҳраманмараш вилоятидаги Элбистан туманида яна кучли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда “TRT Haber” хабар берди.

Аниқланишича, навбатдаги зилзила 7,6 магнитудада содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятининг Пазаржик туманида содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила оқибатида мамлакатнинг етти вилоятида 912 киши қурбон бўлди, 5385 киши жароҳатланди.

Шунингдек, дунёнинг бир қанча давлатлари – Греция, Украина, Россия, Бельгия, Италия, Исроил каби давлатлар Туркияга ёрдам жўнатишини маълум қилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳам кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатишини эълон қилди. Ўзбекистон ФВВга кўра, Туркияга 60 нафар қутқарувчилар ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила 7 6 магнитуда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг