Туркияда ўзбекистонликлар учун депортация бекор қилинмади
Жамият
−
31 Январь 2616 1 дақиқа
Айрим ижтимоий тармоқларда энди Туркияда ўзбекистонликлар депортация қилинмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва гап қонуний асослар ва аниқ тартиблар доирасида легаллаштириш имконияти ҳақида кетмоқда.
Маълум қилинишича, ноқонуний мақомда юриш ва қонунбузарликлар учун жавобгарлик амалда қолади.
Тушунтирилишича, меҳнат фаолиятини олиб бораётган ноқонуний мақомдаги ўзбекистонликлар тегишли тартибда Туркиянинг миграция органлари ёки Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонасига мурожаат қилса, уларнинг мақомларини депортация қилмасдан туриб, легаллаштириб берилади. Бу дегани нолегал мақомда ишлаб юриб, кейинчалик Ўзбекистонга қайтаётганда депортация қилинмасдан мамлакатдан чиқариласиз, дегани эмас.
Маълумот учун, Миграция агентлигининг Истанбулдаги ваколатхонаси манзили: Левент маҳалласи, Lale Sk. No8, Beşiktaş.
Алоқа: (0212) 909 08 04
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған қўшма баёнот ҳамда Кенг қамровли стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Унда миграцияга кўмаклашиш ва фуқароларни ўз мамлакатига қайтариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар ҳам мавжуд эди.
Live
Барчаси