Туркияда ўзбекистонлик йирик автофирибгар ушланди

3-саҳифа

image

Бугун, 3 август куни Туркияда йирик автофирибгарликда айбланган Жаҳонгир Хасанбоев ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, у Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилда Истанбул шаҳрида қўлга олинган. 2014 йилдан буён автомобиль олди-сотдиси соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган 45 ёшли Хасанбоев  Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.

 “Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади.  Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерпол халқаро қидирувга берган ўзбекистонлик Қирғизистонда ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ўзбекистонлик автофирибгар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made