Интерпол халқаро қидирувга берган ўзбекистонлик Қирғизистонда ушланди
3-саҳифа
−
02 Август
9966Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Кактус Медиа” хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 июль куни Интерпол ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси С. И. ҳибсга олинган.
Интерпол маълумотларига кўра, ҳибсга олинган шахс ўз шериклари билан биргаликда сохта божхона юк декларацияларини расмийлаштирган, оқибатда Ўзбекистон давлат бюджетига 12 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, мамлакатга кириб келган 42 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олганди.
LiveБарчаси