Қидирувда бўлган ўзбекистонлик Жалолободда ушланди
3-саҳифа
−
17 Май
7086Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, мамлакатга кириб келган 42 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Жалолобод вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор ходимларига шаҳарда чегарани ноқонуний кесиб ўтган қўшни давлат фуқароси борлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қидирувни бошлаган.
“Жалолобод шаҳрида оғир жиноят содир этгани учун ўз мамлакатида 2023 йилда қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси 42 ёшли У.А. қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш” моддаси билан қайд этилган. Қўлга олинган шахс вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси