Туркияда табиий офатлар давом этади: Адана кўчалари сув остида қолди (видео)
Олам
−
22 Апрель 2023
7908Туркиянинг Адана вилоятида ёғган кучли ёмғир ва дўл селга айланди. Оқибатда бир нечта кўчалар сув остида қолди. Бу ҳақда “TRTHaber” нашри маълум қилди.
Келтирилишича, Аданада шу йилнинг 21 апрель куни кечга яқин вақтда бошланган ёмғир таъсирини ошириб, кўчаларнинг кўлга айланишига сабаб бўлган.
Метеорология томонидан берилган баёнотга кўра, Аданада ҳавонинг қисман ва жуда булутли бўлиши, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Марказий Сейҳан ва Чукурова туманларида ёмғирдан кейин йўлларда кўлмак пайдо бўлган. Сув тўлган йўлларда ҳайдовчилар транспорт воситаларини ҳаракатлантиришда қийинчиликка учраган.
Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал 20 апрелда Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида бўрон содир бўлиб, 40 га яқин одам жароҳат олган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь