Туркияда самолёт ҳалокатга учради
Олам
−
16 Июль 2020
12569Туркия жануби-шарқидаги Ван провинциясидаги тоғли ҳудудда разведкачи самолёт ҳалокатга учради. Натижада етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
“Бизга етти кишини йўқотганимизни, уларнинг икки нафари учувчи эканини маълум қилишди”, деган Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу.
Вазир самолёт Артос тоғида 2200 метр баландликда ҳалокатга учраганини қўшимча қилган. Самолёт Ван аэропортидан учган.
Таъкидланишича, 13 июль, душанба куни 2015 йилда ишлаб чиқарилган самолёт Ван ва Ҳаккари провинцияларини назорат қилиш йўлланган. Самолёт Баскала туманида ҳалокатга учраган. Вазирнинг ўзи ҳалокат юз берган туманга келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь